ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

O`z DSt 2455:2023. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандарти. Қўл ёнғин хабарлагичлари. Умумий техник талаблар ва синов усуллари (АВ томонидан 11.09.2023 й. 203-сон билан рўйхатга олинган Инвестициялар саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директорининг 08.08.2023 й. 05-1577-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2023 йил 11 сентябрда 203-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Инвестициялар саноат ва савдо

вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон

техник жиҳатдан тартибга солиш

агентлиги бош директорининг

2023 йил 8 августдаги

05-1577-сон буйруғига

ИЛОВА



O`z DSt 2455:2023



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ДАВЛАТ СТАНДАРТИ

   

Қўл ёнғин хабарлагичлари. Умумий техник

талаблар ва синов усуллари


Мазкур давлат стандарти ёнғин қабул қилиш-назорат асбоблари билан ишлаш учун мўлжалланган ва хабарли ишга тушириш қурилмаси билан функционал равишда боғлиқ бўлган қўл ёнғин хабарлагичларига (бундан буён матнда хабарлагич деб юритилади) қўйиладиган умумий техник талабларни ва уларнинг синов усулларини белгилайди.

Ушбу давлат стандарти талаблари махсус объектларда қўлланиладиган хабарлагичларга нисбатан татбиқ этилмайди.



1-БОБ. ТЕХНИК ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА

СОЛИШ СОҲАСИДАГИ НОРМАТИВ

ҲУЖЖАТЛАРГА ҲАВОЛАЛАР

             

1. Мазкур давлат стандартида қуйидаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:


ГОСТ 12.4.026-2015 - Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Сигнал ранглари, хавфсизлик белгилари ва сигнални белгилаш. Вазифаси ва қўллаш қоидалари. Умумий техник талаблар ва хусусиятлари. Синаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 12.4.026-76 ССБТ. Цвета сигнальные и знаки безопасности);


ГОСТ 12997 - SADT маҳсулотлари. Умумий техник талаблар (расмий манба: ГОСТ 12997-84 Изделия ГСП. Общие технические условия);


ГОСТ 14254-2015 - (IEC 60529:2013) Қобиқлар томонидан таъминланадиган ҳимоя даражаси (ИП коди) (расмий манба: ГОСТ 14254-2015 (IEC 60529:2013) Степени защиты, обеспечиваемые оболочками (Код IP);


ГОСТ 17711-93 - Мис-рухли (латун) қуйма қотишмалари. Маркалари (расмий манба: ГОСТ 17711-93 Сплавы медно-цинковые (латуни) литейные. Марки);


ГОСТ 28199-89 (MEK 68-2-1-74) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. А синовлар: Совуқ (расмий манба: ГОСТ 28199-89 (МЭК 68-2-1-74) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание А: Холод);


ГОСТ 28200-89 (MEK 68-2-2-74) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. Б синовлар: Қуруқ иссиқлик (расмий манба: ГОСТ 28200-89 (МЭК 68-2-2-74) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание В: Сухое тепло);


ГОСТ 28201-89 (MEK 68-2-3-69) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. Са синовлар: Нам иссиқлик, доимий режим (расмий манба: ГОСТ 28201-89 (МЭК 68-2-3-69) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание Са: Влажное тепло, постоянный режим);


ГОСТ 28203-89 (MEK 68-2-6-82) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. Синовлар. Ca синовлар ва қўлланма: Тебраниш (синусоидал) (расмий манба: ГОСТ 28203-89 (МЭК 68-2-6-82) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание Fc и руководство: Вибрация (синусоидальная);


ГОСТ 28216-89 (MEK 68-2-30-87) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. Синовлар. Dd синовлар ва қўлланма: Нам иссиқлик, циклик (12 + 12 соат цикли) (расмий манба: ГОСТ 28216-89 (МЭК 68-2-30-87) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание Dd и руководство: Влажное тепло, циклическое (12 + 12 часовой цикл);


ГОСТ 28226-89 (MEK 68-2-42-72) - Ташқи омиллар таъсирига текширишнинг асосий синов усуллари. 2-қисм. Синовлар. Ks синовлар: Контактлар ва уланиш жойларини олтингугурт диоксидига таъсири бўйича синовлар (расмий манба: ГОСТ 28226-89 (МЭК 68-2-42-72) Основные методы испытаний на воздействие внешних факторов. Часть 2. Испытания. Испытание Кс: Испытание контактов и соединений на воздействие двуокиси серы);


ГОСТ 30379-2017 - Қўриқлаш, ёнғин ва қўриқлаш-ёнғин сигнализацияларини электромагнитга мослиги. Талаблар, нормалар, электромагнит эмиссия ва шовқин бардошлилигини синаш усуллари (расмий манба: ГОСТ 30379-2017 Совместимость технических средств охранной, пожарной и охранно-пожарной сигнализации, электромагнитная. Требования, нормы и методы испытаний на помехоустойчивость и электромагнитную эмиссию);


O`z DSt 1035:2003 - Ёнғин хабарлагичлари. Умумий техник талаблар ва синов усуллари (расмий манба: O`z DSt 1035:2003 Извещатели пожарные. Общие технические требования и методы испытаний).


UzTR.389-010:2016 - Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисида техник регламент.



2-БОБ. АТАМАЛАР ВА ТАЪРИФЛАР

            

2. Мазкур давлат стандартида қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:


қўл ёнғин хабарлагичи - ёнғин ҳақида сигнални қўлда ишга тушириш учун мўлжалланган техник восита;


узатма элементи - механик таъсир ёрдамида хабарлагични навбатчи режимдан ташвиш хабарини бериш режимига ўтказиш учун мўлжалланган хабарлагич элементлари (дастак, тугма, мўрт қисми).



3-БОБ. УМУМИЙ ТЕХНИК ТАЛАБЛАР

           

3. Хабарлагичлар узатма элементи ишга туширилганда ёнғин сигнализациясининг шлейфига ташвиш хабарининг етказилишини таъминлаши лозим, бунда узатма элементининг ишга тушиши учун унга камида 15 N куч ёки мўрт қисмга камида 0,29 J энергия билан таъсир этиш лозим.

Хабарлагичнинг узатма элементи унга куч билан таъсир кўрсатиш тўхтатилганда ҳам ташвиш хабарини етказиб туриши керак.


4. Хабарлагичлар узатма элементнинг ўчирилган ҳолатида навбатчи режимда ишлаши, узатма элементига 5 N дан кўп бўлмаган куч билан таъсир қилинганда ишга тушмаслиги ҳамда мўрт қисми 25 N дан ортиқ куч таъсирида яроқсиз ҳолатга келмаслиги лозим.


5. Хабарлагичларнинг электрга оид хусусиятлари (навбатчи ва ташвиш хабарини етказиш режимларидаги кучланиши ва токи) ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида кўрсатилиши керак. Хабарлагичлар билан ишловчи ёнғин қабул қилиш-назорат асбоби ёнғин сигнализацияси шлейфининг электрга оид хусусиятларига мос келиши зарур.


6. Хабарлагичлар (0,75÷1,15) Unom дан кам бўлмаган кучланиш диапазонида ўзининг ишчи ҳолатини сақлаб туриши лозим.


7. Хабарлагичнинг электр мустаҳкамлиги ва изоляциясининг қаршилиги ГОСТ 12997-84 талабларига мос бўлиши керак.


8. Хабарлагичлар узлуксиз режимда ишлаш хусусиятига эга бўлиши лозим.


9. Хабарлагичларнинг ишончлилиги O`z DSt 1035:2003да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши зарур.


10. Хабарлагичлар UzTR.389-010:2016 ва ГОСТ 30379-2017 стандартида келтирилган 2-даражадаги қаттиқликдан паст бўлмаган наносекундли электр импульслар ва электромагнит майдон таъсирида, қобиғининг (корпуси) қийматлари эса 2-даражали қаттиқликдан паст бўлмаган электростатик разряд таъсирида ҳам ишлаши керак.


11. Фойдаланиш жараёнида хабарлагичлар томонидан чиқарилган радиотўсиқ майдонлар кучланиши қиймати UzTR.389-010:2016 ва ГОСТ 30379-2017 талабларига мос бўлиши лозим.



4-БОБ. ТАШҚИ ТАЪСИРЛАРГА

ЧИДАМЛИЛИК ТАЛАБЛАРИ

           

12. Хабарлагичлар ГОСТ 28200-89 талабларига мувофиқ ташқи муҳитнинг юқори ҳарорати таъсирида (55°С паст бўлмаган) ҳам ишлаш қобилиятини сақлаб қолиши лозим.


13. Хабарлагичлар ГОСТ 28199-89 талабларига мувофиқ белгиланган ташқи муҳитнинг паст ҳарорати таъсирида (-10°С юқори бўлмаган) ҳам ишлаши керак.


14. Хабарлагичлар ҳароратнинг пасайиши оқибатида ҳаво намлиги 95 фоиздан кам бўлмаган шароитда намлик конденсацияси таъсири остида ҳам ишлаши зарур.


15. Хабарлагичлар 40°С юқори ҳароратда 93 фоиз ҳаво намлиги таъсир остида ҳам ишлаши керак.


16. Агрессив муҳитда ўрнатиш учун мўлжалланган хабарлагичлар олтингугурт диоксидли агрессив муҳит таъсирида ҳам ишлаши лозим.


17. Хабарлагичлар 10 - 150 Нz частоталар оралиғидаги 4,905 m/s² (0,5 g), 9,81 m/s² (1 g) тезланишли синусоидал тебранишлар таъсири остида ҳам ишлаши керак.


18. Хабарлагичлар 1,9 J энергияли тўғридан-тўғри механик зарба таъсирида ҳамда шаклли импульслар зарбасидан кейин ҳам ўзининг ишлаш қобилиятини сақлаб қолиши зарур, бунда яримсинусоидал импульснинг вақти ва унинг максимал тезланиши ГОСТ 12997-84 талабларига мос келиши лозим.



5-БОБ. КОНСТРУКЦИЯГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР

          

19. Хабарлагичларнинг тузилиши O`z DSt 1035:2003 талабларига мувофиқ бўлиши керак.


20. Узатма элементи хабарлагичларнинг юза сирти томонида жойлашган бўлиши, яхши кўриниб туриши, умумий юза майдонининг 50 фоиздан ошмаслиги, шунингдек юза қисмида узатма элементини ишга тушириш учун куч таъсир этилиши лозим бўлган жойи ва йўналиши аниқ кўрсатилган бўлиши зарур.


21. Қизил рангли оптик индикатори хабарлигичнинг юза қисмида жойлашган бўлиши лозим.


22. Хабарлагичнинг узатма элементидан ташқари барча ташқи қисмлари (олд қисми, ён қисми, тепа ва ост қисми) ГОСТ 12.4.026-2015га асосан қизил рангга бўялган бўлиши, бунда узатма элементи хабарлагич корпуси рангидан кескин ажралиб туриши керак.


23. Хабарлагичлар ёнғин сигнализациясининг шлейф симларини улаш учун қисқичларга эга бўлиши, улар ўтказгичга шикаст етказмаган ҳолда металл юзалари орасидаги ўтказгичнинг етарли куч билан қисилишини таъминлаши, бунда ҳар бир қисқич кўндаланг кесимининг номинал юзаси 0,125 дан 1,5 mm² гача бўлган симларни улашга имкон бериши лозим.


24. Хабарлагич қобиғининг ҳимоя даражаси ГОСТ 14254-2015 бўйича IP 41 дан кам бўлмаслиги керак.


25. Хабарлагичларни маркировкалаш, қадоқлаш ҳамда хавфсизлигига бўлган талаблар O`zDSt 1035:2003 га мувофиқ бўлиши лозим.



6-БОБ. СИНОВ УСУЛЛАРИ

           

26. Хабарлагичлар қуйидаги синовлардан ўтказилади:

даврий;

намунавий;

қиёсий;

қабул қилиш ва топшириш.


27. Синовларни ўтказиш пайтида, агар синов усуллари учун аниқ талаблар қўйилмаган бўлса, хабарлагич кўрсаткичларини ўлчашдаги хатолик 5 фоиздан ошмаслиги керак.


28. Хабарлагич ёнғин қабул қилиш-назорат асбоби ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ускунага фойдаланиш бўйича йўриқномага (ёки паспорти) мувофиқ уланиши керак.


29. Синовлар ўтказилишида қуйидаги нормал шароитларга амал қилиниши керак:

атроф-муҳит ҳарорати 15°С дан 35°С гача;

ҳавонинг нисбий намлиги 45 дан 78 фоизгача;

атмосфера босими 84 дан 106 kPa гача.


30. Қиёслаш синовлари ушбу давлат стандартининг 1-жадвалида кўрсатилган ҳажм ва кетма-кетликда ўтказилиши лозим, бунда синовлар учун тасодифий танлаш усули ёрдамида олтита хабарлагич танлаб олиниши керак.


1-жадвал

Синов тури


Банд рақамлари

       

Хабарлагич рақами

       

ушбу давлат

стандартидаги

талаблар

       

мазкур давлат

стандартидаги

синов усуллари

       

1

2

3

4

5

6

Ишлаш қобилияти:










ишламади


4

48

+

+

+

+

+

+

ишлади


3

49

+

+

+

+

+

+

Қуруқ илиқ ҳавога чидамлилиги


12

35

+

-

-

-

-

-

Совуқ ҳавога чидамлилиги


13

35

-

+

-

-

-

-

Тўғридан механик зарбга чидамлилиги


18

37

-

-

-

+

-

-

Синусоидал тебранишга чидамлилиги


17

38

-

-

-

-

-

+

Электр таъминотидаги кучланишининг ўзгариши


6

39

-

-

-

-

+

-

Электр таъминот занжиридаги электр импульси


10

40

-

-

+

-

-

-

Электростатик разряд


10

41

-

-

+

-

-

-

Электромагнит майдон


10

42

-

-

+

-

-

-

Нам илиқ ва доимий режимга чидамлилиги


15

44

-

+

-

-

-

-

Электр мустаҳкамлилиги


7

45

-

+

-

-

-

-

Изоляцияга қаршилиги


7

46

-

+

-

-

-

-

Олтингугурт диоксиди таъсирида коррозияга бардошлилиги


16

48

-

-

-

-

+

-

       

31. Қабул қилиш ва топшириш, даврий синовларнинг ҳажми ва синовлар учун талаб этиладиган хабарлагичлар сони ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланади.


32. Намунавий синовлар ишлаб чиқарувчининг техник ҳужжатларида белгиланган дастурга мувофиқ амалга оширилади ва хабарлагичларнинг тузилиши ёки уларни ишлаб чиқариш технологиясига киритилган ўзгартиришлар хабарлагич сифатига таъсир қилиши мумкин бўлган параметрларини мажбурий текширилишини назарда тутиши лозим.



7-БОБ. СИНОВЛАРНИНГ ЎТКАЗИЛИШИ

           

33. Хабарлагичларнинг ишлаб кетмаслиги бўйича синовларни ўтказишда улар ишчи ҳолатда мустаҳкам ўрнатилиши ҳамда хабарлагичдан фойдаланиш бўйича йўриқномага (ёки паспорти) мувофиқ ёнғин қабул қилиш-назорат асбобига ёки унинг ўрнини босувчи ускунага уланиши ва узатма элементига куч билан таъсир кўрсатилиши, бунда узатма элементи дастак ёки тугма кўринишида бўлса, унга 5 с давомида (5,0±0,5) N куч билан таъсир этилиши лозим.

Агар узатма элементи мўрт қисмли бўлса, унга 40 дан 50 IRDН мустаҳкамликдаги (15±1) mm диаметрли резина орқали куч билан таъсир кўрсатилиши, бунда (25,0±2,5) N га қиймат чиққунга қадар 5 N/s дан юқори бўлмаган тезликдаги куч билан таъсир этилади ва 5 s дан сўнг 5 N/s дан юқори бўлмаган тезликда қўйиб юборилади.

Синов жараёнида хабарлагич "Ёнғин" хабарини бермаслиги лозим.


34. Хабарлагичларнинг ишлаб кетиши бўйича синовларни ўтказишда улар ишчи ҳолатда мустаҳкам ўрнатилиши ҳамда хабарлагичдан фойдаланиш бўйича йўриқномага (ёки паспорти) мувофиқ ёнғин қабул қилиш-назорат асбобига ёки унинг ўрнини босувчи ускунага уланиши ва узатма элементига куч билан таъсир кўрсатилиши, бунда узатма элементи дастак ёки тугма кўринишида ясалган бўлса, унга 5 с давомида (15,0±1,5) N куч билан таъсир кўрсатилади.

Агар узатма элемент мўрт қисмли бўлса, унга ушбу давлат стандартининг иловасида келтирилган ускуна ёрдамида горизонтал йўналтирилган зарб орқали таъсир этилиши, бунда зарб фақатгина бир маротаба узатма элементининг мўрт қисмининг геометрик марказига урилиши ҳамда ушбу зарб натижасида мўрт элемент синиши ва хабарлагич "Ёнғин" хабарини бериши ҳамда унинг олд қисмидаги оптик индикатор ёниши керак.

Синов тугагандан сўнг хабарлагичлар дастлабки ҳолатга келтирилиши ёки унинг мўрт элементи алмаштирилиши зарур.


35. Хабарлагичларнинг қуруқ илиқ ва совуқ ҳавога чидамлилигини синаш ГОСТ 28200-89 ҳамда ГОСТ 28199-89 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим, бунда хабарлагичлар синов жараёнида "Ёнғин" хабарини бермаслиги керак.

Синовни якунлашдан олдин узатма элементи ёқилиши, хабарлагич ташвиш хабарини бериш режимига ўтказилиши назорат қилиниши ва электр манбаидан узилиши ҳамда 2 h давомида нормал шароитда ушлаб турилиши ҳамда узатма элементи дастлабки ҳолатга келтирилиши ёки унинг мўрт элементи алмаштирилиши ва ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши лозим.


36. Хабарлагичларнинг якка зарб ва чидамлилигини синаш ГОСТ 12997-84 талабларига мувофиқ яримсинусоида шаклида зарба импульси ёрдамида аниқланиши зарур, бунда хабарлагич бутун синов жараёнида ишчи ҳолатда бўлиши керак. Узатма элементига 6 та йўналишда (олд қисми, ён қисми, тепа ва ост қисми) уч маротабадан зарбалар берилиши лозим. Синов якунланганидан сўнг ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши керак.


37. Тўғридан йўналтирилган механик зарбга чидамлилигини синаш O`z DSt 1035:2003 талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим, бунда хабарлагич бутун синов жараёнида ишчи ҳолатда бўлиши, синаш жараёнида узатма элементига 1,5±0,125 m/s тезликда бир маротаба 1,9±0,1 J қувватдаги зарба берилиши зарур. Синов якунланганидан сўнг ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши лозим.


38. Хабарлагичларнинг синусоидал тебранишга чидамлилигини синаш ГОСТ 28203-89 талабларига мувофиқ бўлиши керак, бунда хабарлагич бутун синов жараёнида ишчи ҳолатда бўлиши керак.

Хабарлагичга ўзаро перпендикуляр учта ўқ бўйлаб йўналган тебранишлар таъсир этиши, бунда шулардан биттаси хабарлагич маҳкамланган юзага перпендикуляр бўлиши лозим, шунингдек хабарлагич битта цикл давомида 10 дан 150 Нz гача частотали диапазонда 1 oktava/min тезликда кўтарилиб бориладиган 4,905 m/s² (0,5 g) тезланишда чидамлиликка синалиши ҳамда йигирмата цикл давомида 9,81 m/s² (1 g) тезланишда синусоидал тебранишларга бардошлиликка синалиши лозим.

Синов якунланганидан сўнг ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши зарур.


39. Хабарлагичларнинг электр таъминотдаги кучланишнинг ўзгаришига чидамлилигини синаш учун узатма элементи ёқилиши ва хабарлагич ташвиш хабарини бериш режимига ўтказилиши керак, бунда хабарлагич номинал кучланишининг максимал (115 фоиз) минимал (75 фоиз) қийматларда ишлаши текширилиши лозим.


40. Хабарлагичларнинг таъминланиш занжиридаги қисқа электр импульси таъсирига чидамлилигини синаш ГОСТ 30379-2017 талабларига мувофиқ хабарлагичнинг навбатчи ва ташвиш хабарини бериш режимларида ўтказилиши лозим. Ҳар бир синовнинг давомийлиги - 1 мин. ташкил этиши, бунда навбатчи режимда ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар "Ёнғин" хабарини бермаслиги ва ташвиш хабарини бериш режимида ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар навбатчи режимга қайтмаслиги керак.


41. Хабарлагичларнинг электростатик разряд таъсирига чидамлилигини синаш ГОСТ 30379-2017 талабларига мувофиқ амалга оширилиши, синаш жараёнида хабарлагичнинг корпусига электростатик разряд таъсир эттирилиши лозим. Агар хабарлагичнинг корпуси метал бўлмаса, унда электростатик разряд хабарлагичдан 0,1 m узоқликдаги, ерга уланган металл пластинага берилиши керак. Синовлар хабарлагичнинг навбатчи ва ташвиш хабарини бериш режимларида ўтказилиши, ҳар бир танлаб олинган нуқтага 10 мартадан разрядлар таъсир эттирилиши лозим. Разрядлар орасидаги 1 с дан ошмаслиги керак. Бунда навбатчи режимда ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар "Ёнғин" хабарини бермаслиги ва ташвиш хабарини бериш режимида ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар навбатчи режимга қайтмаслиги керак.


42. Хабарлагичларнинг электромагнит майдон таъсирига чидамлилигини синаш ГОСТ 30379-2017 талабларига мувофиқ амалга оширилиши, бунда навбатчи режимда ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар "Ёнғин" хабарини бермаслиги ва ташвиш хабарини бериш режимида ўтказилаётган синов жараёнида хабарлагичлар навбатчи режимга қайтмаслиги керак.


43. Хабарлагичларнинг даврий (12 + 12 h цикл) нам илиқликка чидамлилигини синаш ГОСТ 28216-89 талабларига мувофиқ 2 цикл давомида ўтказилиб, циклнинг 1-ярмида (40±2)°C ҳарорат ва нисбий (93±3) фоиз намликда, 2-ярмида эса (25±2)°C ҳарорат ва 95 фоиздан кам бўлмаган нисбий намликда хабарлагич элементларида намлик конденсацияланиши шароитида ўтказилиши лозим. Хабарлагичлар синов жараёнида "Ёнғин" хабарини бермаслиги керак.

Синовни якунлашдан олдин узатма элементи ёқилиши, хабарлагич ташвиш хабарини бериш режимига ўтказилиши назорат қилиниши ва электр манбаидан узилиши ҳамда 2 h давомида нормал шароитда ушлаб турилиши, узатма элементи дастлабки ҳолатга келтирилиши ёки унинг мўрт элементи алмаштирилиши ва ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши зарур.


44. Хабарлагичларнинг доимий режимдаги нам илиқликка чидамлилигини синаш ГОСТ 28201-89 талабларига мувофиқ (40±2) °C ҳарорат, (93±1) фоиз нисбий намликда 2 d давомида амалга оширилиши, синов жараёнида хабарлагич "Ёнғин" хабарини бермаслиги керак.

Синовни якунлашдан олдин узатма элементи ёқилиши, хабарлагич ташвиш хабарини бериш режимига ўтказилиши назорат қилиниши ва электр манбаидан узилиши ҳамда 2 h давомида нормал шароитда ушлаб турилиши, узатма элементи дастлабки ҳолатга келтирилиши ёки унинг мўрт элементи алмаштирилиши ва ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши керак.


45. Хабарлагичларнинг электр мустаҳкамлигини синаш ишлари ушбу давлат стандартининг 44-бандига мувофиқ синовлар ўтказилганидан сўнг нормал шароитда ўтказилиши, хабарлагич ўзининг маҳкамлаш мосламалари ёрдамида ерга уланган металл пластинага ўрнатилиб, унинг барча чиқиш симлари бир-бирига уланиши лозим.

Синовларни амалга ошириш учун 0÷1500 V оралиқда амплитудаси ўзгартириладиган 40÷60 Нz частотали синусоидал кучланиш таъминловчи генератордан фойдаланилади, бунда генераторнинг умумий сими металл пластинага уланади, генераторнинг чиқиш қисми хабарлагичнинг бир-бирига уланган чиқиш симларига уланади.

Синов қуйидаги тартибда амалга оширилиши лозим:

номинал ишчи кучланиши 60 V дан паст бўлган хабарлагичлар учун генераторнинг кучланиши (300±20) V/s тезликда 0 дан 500 V гача кўтарилиши ва (60±5) s давомида ушланиши;

номинал ишчи кучланиши 60 V дан юқори бўлган хабарлагичлар учун генераторнинг кучланиши (300±20) V/s тезликдаги 0 дан 1500 V гача кўтарилиши ва (60±5) s давомида ушланиши.

Синов жараёнида изоляция бузилиши кузатилмаслиги керак.


46. Хабарлагич изоляция қаршилигини синов ишлари мазкур давлат стандартининг 45-бандига асосан синовлар якунланганидан сўнг нормал шароитда ўтказилиши, хабарлагич ўзининг маҳкамлаш мосламалари ёрдамида ерга уланган металл пластинага ўрнатилиб, унинг барча чиқиш симлари бир бирларига уланиши лозим, бунда изоляциянинг қаршилиги (100÷250) V кучланиш билан металл пластина ва хабарлагич бирлаштирилган ташқи симлари орасига кучланиш берилганидан 60 s ўтиб ўлчаниши керак.


47. Хабарлагичларнинг қуруқ илиқ ҳавога бардошлилигини синаш ГОСТ 28200-89 стандартининг Bb (ҳароратнинг секин-аста ўзгариши) усули талабларига мувофиқ (55±2)°C ҳарорат таъсири остида 42d мобайнида синалиши, ёки агар ҳароратнинг кескин ўзгариши хабарлагичга зарар етказмаса, синовларга сарфланадиган вақт ва ресурсларни тежаш мақсадида Ба (ҳароратнинг тез ўзгариши билан) усулга мувофиқ ҳам синовларини ўтказилиши мумкин, бунда хабарлагичлар "Ёнғин" хабарини бермаслиги керак.

Синовни якунлашдан олдин узатма элементи ёқилиши, хабарлагич ташвиш хабарини бериш режимига ўтказилиши назорат қилиниши ва электр манбаидан узилиши ҳамда 2 h давомида нормал шароитда ушлаб турилиши, узатма элементи дастлабки ҳолатга келтирилиши ёки унинг мўрт элементи алмаштирилиши ва ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши керак.


48. Олтингугурт диоксиди таъсирида коррозияга бардошлилигини синаш ГОСТ 28226-89 талабларига мувофиқ фақат агрессив муҳитли жойларда ишлатишга мўлжалланган хабарлагичлар учун ўтказилади. Синов мобайнида хабарлагич ўчирилган бўлиши, шу билан бирга синовлардан сўнг хабарлагични ёқиш имконини берадиган барча уланиш жойлари қалай билан қопланмаган бўлиши лозим, бунда хабарлагич 21 d давомида шудринг томчиси ҳосил бўлиш нуқтасидан юқори бўлган ҳароратда ушлаб турилиши керак.

Синов якунлангандан сўнг хабарлагич 2 h давомида нормал шароитда ушлаб турилиши ва ёнғин қабул қилиш-назорат асбоби ёки унинг ўрнини босувчи ускунага уланиши, шунингдек ушбу давлат стандартининг 33 ва 34-бандларда келтирилган синовлар қайта ўтказилиши керак.

         

         




Давлат стандартига

ИЛОВА



Мўрт элементли хабарлагичнинг ишлашини

текшириш учун синов ускунаси

         

Ускуна ГОСТ 17711-93 бўйича LS 40С (ЛЦ 40С) маркали латундан ясалган (27±1) mm диаметрли маятник кўринишида бўлади. Унинг шарида (1,5±0,2) mm диаметрли икки томони очиқ тешик ўтказилган. Шар оғирлиги (85±1) g. Шар ўзининг тешигидан ўтказилган енгил ингичка ип ёрдамида осилган. Шар тушиб кетганда ип вертикал ҳолатда турган хабарлагичнинг мўрт элементига урилади. Ипнинг узунлиги (420±10) mm.

         

          

        

Горизонтал штангага маҳкам қотирилган ипга осилган латун шар (350±10) mm баландликка кўтарилади, бунда маятник ипи тортилиб туриши ҳамда шар пастга ташланиши, шар мўрт элементга фақат 1 марта зарб билан урилиши керак.

         

         

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz).


















































































Время: 0.0138
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск